Вилоятларда Ватан ҳимоячилари куни қандай ўтди

© Министерство обороны УзбекистанаПразднование дня защитников Родины в Ташкенте
Празднование дня защитников Родины в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистоннинг барча вилоятларида Ватан ҳимоячиси кунига бағишланган тантанали ҳарбий намойишлар, муносиб аскар ва зобитларни рағбатлантириш тадбирлари ҳамда ҳарбий хизматчиларга янги уй ва машиналар калитлари топшириш маросимлари бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг барча вилоятларида Ватан ҳимоячиси куни катта тантаналар билан кутиб олинди, “Ўзбекистон 24” телеканали хабарига асосан.

Наманган вилоятида тантанали ҳарбий намойиш (парад) бўлиб ўтди. Юзлаб ҳарбий хизматчилар, ва ҳарбий техника шаҳар кўчалари бўйлаб саф тортиб ўтди. Хотира майдонидаги мотамсаро она ҳайкали пойига гўл қўйилди. Ундан сўнг тадбир вилоят театрида давом этди. Театрда бўлиб ўтган маросимда бошқаларга ўрнак бўлган хизматчилар давлат орден ва медаллари билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимидан сўнг байрам концерт дастури намойиш этилди.

Жиззах вилоятида ҳам байрам муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Маросим бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг ҳарбий хизматчилар ва қурбон бўлган хизматчиларнинг оилаларига янги қурилган уйлардан 36та квартира топширилди.

Тошкент вилоятида бўлиб ўтган байрам тадбирида вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклаб фахрий ёрлик, ва медалларни топширди.

Андижонда байрам тадбири эрта тонгдан ҳарбий парад билан бошланди. Ундан сўнг десантчилар ўз маҳоратларини намойиш қилишда. Ҳаво булутли бўлишига қарамасдан ҳарбийлар намойишиши томоши қилишга кўплаб фуқаролар чиқишди ва байрам халқ сайли руҳида бўлиб ўтди. Намунали аскар ва зобитларга янги автомобиллар калитлари топширилди.

Сирдарёда вилоят раҳбарияти ҳамда оқсоқолллар иштирокида ҳарбий хизматчиларга янги уйлар калитлари топширилди.

Сурхондарёда ҳам бу йил Ватан ҳимоячиси куни бутунлай бошқача кутиб олинди. Эрта тонгдан вилоят маркази бўлган Термиз шаҳрида тантанали ҳарбий намойиш бўлиб ўтди. Ундан ҳарбий қўшнлар ва МХХ Чегара қўшнлари ва ҳарбий техника саф тортиб ўтди. Улар орасида отлиқ аскарлар ва кинологлар ҳам бор эди. Шундан сўнг ҳарбийлар вилоят Ёшлар марказига таклиф қилинди. У ерда улар вилоят ҳокими томонидан  орден ва медаллар билан тақдирланди. Хизмат вазифасини ўташ вақти қурбон бўлган аскарлар ҳам унутилмади, уларнинг мукофотлари ота-оналари ёки тумуш ўртоқларига топширилди. Шундан сўнг вилоятдаги барча туманлар мудофаа ишлари бошқармаларига хизмат автомбиллари топширилди.

Бугун Сурхондарёда Ватан ҳимоясичи кунига бақишланган яна бир қизиқ тадбир бўлиб ўтди. Вилоятнинг Денов туманида салкам 9 тонналик палов тайёрланди ва  яқин атрофдаги ҳарбий қисмлар ва меҳрибонлик уйларига тарқатилди.

Нукусда Ватан ҳимоячиси куни катта тантана билан нишонланди. У ерад эрталабдан ҳарбий парад ташкил қилинди. Ҳарбий техника ва қўшнлар шаҳарнинг марказий кўчаларидан саф тортиб ўтишди.

Янгиликлар лентаси
0