Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хайриянинг биринчи кунида 60 млн сўм йиғилди

© Facebook / Хушнудбек ХудайбердыевСемьи жертв сгоревших в автобусе в Казахстане
Семьи жертв сгоревших в автобусе в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таниқли блогер Хушнудбек ва ошпаз Баҳриддин Чустийлар Ақтўбе қурбонлари оилаларига ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкиллаштирган хайрия акциясининг биринчи кунида катта маблағ жамланди.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Таниқли блогер Хушнудбек ва ошпаз Баҳриддин Чустийлар Ақтўбе фожеаси қурбонлари оилаларига ёрдам бериш мақсадида хайрия акцияси эълон қилишган эди.

Бугун ушбу тадбирнинг биринчи натижалари маълум бўлди. Акциянинг биринчи кунида 60 млн сўмдан ортиқ маблағ жамланган.

“1 кун ичида акцияга 60 млн. сўмдан зиёдроқ пул йиғилди. Бунда Ўзбекистондан сўм пластикка ўтказилган, пул ўтказиш хизматлари орқали хориждан юборилган нақд пуллар (ҳали қўлга олинмаган бўлса ҳам) ҳамда PayPal тизими орқали ўтказилган электрон пуллар ҳисобга олинди. Ҳали биз 60 млн. ичига валюта картасига ўтказилган пулларни қўшмадик”, — деб ёзган Хушнудбек ўзининг саҳифасида.

Хабарида айтилишига кўра, Баҳриддин Чустий Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида  бўлиб ҳокимият вакиллари билан учрашган ва ўз яқинларини йўқотган бир неча хонадонларга ташриф буюришган.

“Тўрақўрғон туманида 20 та хонадондан 21 киши вафот этибди, “Катта қурама” маҳалласининг ўзидан 10 киши… <…>  Дастлабки таассуротлар шунақаки, марҳумларнинг оиласидаги аҳвол ҳақиқатдан яхши эмас. Анчайин ночор туришар экан. Расмлар илова қилинади”, — дейилган хабарда.

Ўзбекистон халқининг саховатига умид қилган ҳолда, Хушнудбек ва Чустий 500 млн. сўмдан ортиқ  маблағ жамлашни мақсад қилишган.

Хайрия акциямиз давом этади. Ҳозирча дастлабки режаларимиз бўйича, халқимизнинг саҳовати натижасида ҳар бир марҳумнинг оиласига 10 млн. сўмдан ажратишни ният қилганмиз. Шунда тахминан 500 млн сўмдан кўпроқ маблағ керак бўлади. Умид қиламизки, биргалашиб, ушбу довонни бемалол забт эта оламиз”, — дейилган хабар сўнггида.

© Facebook / Хушнудбек ХудайбердыевБаҳриддин Чустий ҳокимият вакиллари билан Ақтобе фожеасида жабрланган оилалардан хабар олди
Семьи жертв пожара в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Баҳриддин Чустий ҳокимият вакиллари билан Ақтобе фожеасида жабрланган оилалардан хабар олди
Хайрия акциясида иштирок этишни истаганлар учун:

Сўмда пул ўтказиш учун пластик карта рақами: 8600 3104 3723 2663
Хорижий валютада пул ўтказмалари учун пластик рақами: 4847 9907 0722 6123
Иккала карта ҳам Баҳриддин Нажмиддинов номига очилган.
PayPal тизими орқали: paypal.me/AbrorjonKodirov (abrorkodirov.uz@gmail.com)
Саволлар туғилганда Телеграм ва WhatsApp орқали +998946119998 (Хушнудбек) рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0