19:12 25 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Пожарный автомобиль

Совуқ ҳавода ёнғин хавфсизлигини унутманг – ЁХБ огоҳлантируви

© Sputnik / Сергей Пивоваров
Жамият
Ҳавола олиш
189 0 0

Об-ҳаво совиши муносабати билан, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси аҳолини истииш асбобларидан эҳтиёткорна фойдаланишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хонадонларни электр ва газ ёрдамида иситганда, эҳтиёт чораларини унутмасликка чақирди.

  • Хусусан, кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, қуйидаги хавфсизлик қоидаларинига риоя қилиш кераклигини эсга солди:
  • қўлбола ва носоз газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
  • иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
  • иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи махсулотларни сақламанг;
  • газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг;
  • мабодо газ хидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланмасдан, дархол хонани шамоллатинг хамда газ хизматига хабар беринг;
  • иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига эътибор беринг;

Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз”, — дейилган хабар сўнггида.

Асосий мавзулар