23:52 04 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
55401

Президент Шахрисабзда 25та нодавлат мактабгача таълим муассаси барпо этишни топширди.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Қашқадарё вилоятига бўлган ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев Шахрисабзда жойлашган “Вундеркинд” номли хусусий боғчага ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Ушбу боғча уч қаватли замонавий бинода жойлашган бўлиб, бу ерда кичкинтойларнинг интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний салоҳиятини ўстириш учун барча шароит яратилган. Бу ерда одатий машғлотлардан ташқари инглиз тили ва компьютер билимлари ўргатилади.

Шавкат Мирзиёевга ушбу боғча манзур бўлди ва президенти унинг мисолида Шаҳрисабзда яна 25 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, боғча мудираси Шаҳноза Холмаҳматовага мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль совға қилиш бўйича топшириқ берди.  

“Бундай муассасаларни қуришдан асосий мақсад фарзандларимизнинг мактабга тайёр бўлиб чиқишини таъминлашдир”, — деди президент.  

Боғчада Қашқадарё вилоятида хусусий шериклик асосида ҳамда давлат томонидан қуриладиган мактабгача таълим муассасалари дастури тақдимоти ҳам ўтказилди.

Асосий мавзулар