Ихтиёр Абдуллаев МХХ раиси бўлди

Oбуна бўлиш
Ушбу кунга қадар Абдуллаев Ўзбекистон Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик  хизмати раҳбари этиб Ихтиёр Абдуллаев тайинланди, деб хабар қилмоқда Uznews.uz нашри.

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Бош прокуратура ва МХХ вакиллари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Унда МХХ раиси Рустам Иноятовнинг ўз лавозимини тарк этгани хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаев 2015 йилдан ушбу кунга қадар Ўзбекистон Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, 2017 йилнинг феврал ойида Абдуллаев Республика муассасалараро комиссия раҳбари лавозимига сайланган эди.

Янгиликлар лентаси
0