"Алоқабанк" аҳолига автомобиль сотиб олиш учун кредит беради

© FbRavon Motors Osh
Ravon Motors Osh - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кредит муддати 4 йилгача бўлиб, кредит фоизи йиллик 20%га тенг

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. "Алоқабанк" жисмоний шахсларга бирламчи бозордан GM Uzbekistanнинг расмий дилерларидан автомобиль харид қилиш учун автокредит беради. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Chevrlet Spark RS - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар иттифоқи ходимларига Spark ва Damas машиналарини сотиб олиш учун кредитлар берилади

Кредит олиш учун автомобиль нархининг 30%идан кам бўлмаган миқдорда гаров депозити бўлиши талаб қилинади. Кредит муддати 4 йилгача бўлиб, кредит фоизи йиллик 20%га тенг.

Гаров депозити ва кредит фоизларидан ташқари, харидор яна бир харажат қилишига тўғри келади. Яъни 50 млн сўмдан 80 млн сўмгача кредит учун энг кам иш ҳақининг 5 баравари, 80-120 млн сўмгача кредит учун энг кам иш ҳақининг 7 баравари, 120-150 млн сўмлик кредит учун энг кам иш ҳақининг 9 баравари ва 150 млн сўмдан ортиқ кредит учун энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида комиссия ҳақи олинади.

Кредитни расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади: маҳалладан яшаш жойи тўғрисида (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда), иш жойидан ишлаши (лавозими) ва охирги бир йиллик даромади тўғрисида маълумотнома, паспорт, меҳнат дафтарчаси ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, СТИР (ИНН) нусхалари, автомашина нархининг 30 фоизи миқдорида омонат гарови тўланганлиги ҳақида маълумотнома ва GM Uzbekistan расмий дилери билан тузилган олди-сотди шартномаси.

Автокредитлар "Алоқабанк"нинг барча филиалларида берилади.

Янгиликлар лентаси
0