Тошкентда қиймати 1,4 миллиард бўлган техно-мажмуа қурилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишмакет современного микрорайона
макет современного микрорайона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Майдони 50 гектар бўлган мажмуа ҳудудида бизнес-маркази, турар жойлар, таълим, тижорат ташкилотлари, илмий текшириш институтлари ва бошқа объектлар бўлади.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Жанубий Кореянинг POSCO Daewoo корпорацияси Тошкентда, умумий қиймати 1,4 млрд доллар бўлган High Tech City — юқори технологияли мажмуа — қурилишини бошлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу шартнома Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Давлат инвестициялар қўмитаси томонидан имзоланган.

Проект делового центра Tashkent City - Sputnik Ўзбекистон
"Tashkent city" халқаро ишбилармонлик маркази лойиҳаси янада такомиллаштирилади

Янги мажмуа 50 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бу ерда бизнес-марказлари, турар жойлар, таълим, тижорат ва саноат муассасалари, илмий-текшириш марказлари ва бошқа объектлар жойлашган бўлади. Уларнинг барчаси "ақллли" технологиялар, энергия тежовчи ва биноларни автоматлаштирувчи тизимларни қўллаш ёрдамида амалга оширилади.

High Tech City юқори технологияли мажмуаси қурилишини бошлаш учун иккала томондан ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Гуруҳ лойиҳани амалга ошириш учун жой танлаш масаласини ўрганади ва унинг барча босқичларини назорат қилиб боради. High Tech City жойлаштириш учун тўртта ҳудуд ўрганилмоқда.

Кореялик мутахассислар Тошкентда шаҳар қурилиш ишларини таҳлил қилиб, аллақачон амалга оширилаётган — Tashkent City ва "ақлли" шаҳар Нурафшон лойиҳалари билан танишиб чиқишди.

POSCO Daewoo — халқаро гигант корпорацияси бўлган POSCOнинг шўъба корхонаси бўлиб, у халқаро савдо ва сармоялар билан шуғулланади. Компания нафақат Корея балким бутун дунё миқёсида катта қурилиш тажрибасига эга.  

Янгиликлар лентаси
0