Қамчиқ довонидаги қутқарувчилар махсус йўлтанламасга эга бўлишди

© МЧС УзбекистанаНа вооружение СПСУ "Камчик" поступил вездеход "ТРЭКОЛ"
На вооружение СПСУ Камчик поступил вездеход ТРЭКОЛ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг транспорт парки “ТРEКОЛ” номли ўта юқори ўтувчанлик қобилиятига эга бўлган йўлтанламас билан бойитилди.

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармасига янги замонавий “ТРEКОЛ” йўлтанламас транспорт воситаси келтирилди, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, Россияда ишлаб чиқарилган "ТРEКОЛ" ўта юқори ўтувчанлик қобилиятига эга бўлган замонавий йўлтанламас транспорт воситасидир.

Қамчиқ довонида қутқарувчилар 40дан ортиқ машинани қор уюмидан чиқариб олишди

 

Йўлтанламас-амфибия "ТРEКОЛ" – енгиллаштирилган ва совуқ ўтказмайдиган ойна-пластик қопламали кузовга эга. Автомобил ичида ҳайдовчи ва йўловчи учун иккита ўриндиқ жойлашган.

Йўлтанламас — 6х6 ғилдирак формуласига эга, яъни барча олти ғилдираги ҳам тортадиган. Ундан ташқари автомобил камерасиз паст босимли шиналар билан жиҳозланган бўлиб, йўлнинг хусусиятига қараб ҳаво босимини бошқариб бориш хусусиятига эга. Юк ортиш қисмида 8 киши ёки 700 килограм юк учун жой ажратилган. Юк кўтариш қобилияти – 700 кг, сувли ботқоқли ва қорда – 400 кг. Максимал тезлиги – 70 км/с.

Айни пайтда махсус транспорт воситаси “Қамчиқ” довони йўлида синовдан ўтказилмоқда. Келажакда ушбу русумдаги иккинчи йўлтанламас транспорт воситасини харид қилиниши режалаштирилган.

 

Янгиликлар лентаси
0