Президент матбуот хизматида янги тайинловлар

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ташкил этилган медиа-марказ директори, ахборот-таҳлилий ишлар бўйича сектори бош консультант ва тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш бўйича етакчи маслаҳатчилар тайинланди.

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 3 февралдаги фармойиши билан президент матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Асад Ходжаев - пресс-секретарь президента республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Президент матбуот-хизматининг собиқ раҳбари янги лавозимга тайинланди

Хусусан, президент матбуот хизмати қошида янги ташкил этилган медиа-марказ директори этиб Салихов Ҳусан Равшанович тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг Ахборот-таҳлилий ишлар бўйича сектори бош консультанти этиб Азимов Ҳуршид Маъмурович тайинланди. Усмонов Бобирбек Собирович шу секторнинг етакчи консультанти этиб тайинланди. 

Тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш секторининг етакчи консультанти этиб Самадов Анвар Жовлиевич тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0