21:19 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Предприятия Новороссийска

Ўзбекистонда янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди

© Sputnik / Николай Хижняк
Жамият
Ҳавола олиш
76920

Маҳаллий дизайнерлар томонидан тайёрланган 30 хилдаги формаларидан бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчиларга мўлжалланган 4 тадан тўпламлар танлаб олинди

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистон 2 та мактабида янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди, бу ҳақда куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ягона мактаб формасини жорий этиш бўйича синов пойтахтнинг 91 — сонли ва Сирдарё вилоятининг 4-сонли мактабида ўтказилмоқда. Халқ таълими вазири маҳаллий дизайнерлар томонидан ишлаб чиқилган 30 хилдаги ўқувчилар формаларидан бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчиларга мўлжалланган 4 тадан тўпламлар танлаб олинганлигини айтиб ўтди.

Ҳозирда бу формалар ҳар хил мактабларда амалий синовдан ўтказилмоқда ва ота-оналар томонидан махсус назоратга олинган.

"Синовнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида бир нечта тўпламлар иккита ҳар хил мактабларда жорий этишга қарор қилдик. Кийимлар берилган ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳар ҳафта махсус картага ўз эҳтирозларини ёзиб боришлиги сўралди. Ушбу форма болалар учун қанчалик қулайлиги ва чидамлигини билиб олишимиз зарур. Кир ювилгандан кейин кичраймайдими, матоси сифатлими, дазмоллангандан кейин қандай бўлиши ҳамда бошқа ҳолатларга ҳам ота-оналар аълоҳида эътибор беришларини сўрадик", — деди Иноятов.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўқув йили якунида ушбу синов якунланади. Амалга оширилган ишлар натижаси бўйича мутахассислар қайси форма янги ўқув йилидан мактабларга кенг жорий этилиши аниқланади.

Ўзбекистон мактабларда ягона мактаб формасини жорий этиш ташаббусини президент Шавкат Мирзиёев таклиф қилганди. Давлат раҳбари ўқувчилар ўз либослари билан ажралиб туришлари ва улар орасида ижтимоий нотенглик бўлмаслиги кераклигини таъкидлганди.

Кам таъминланган оилалар учун мактаб формаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкони ҳам мавжуд бўлади. Улар 50% ни бошидан қолганини ўқув йили давомида тўлашлари мумкин бўлади.

Асосий мавзулар