09:02 16 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Судебный молоток, архивное фото

Суд Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш масаласи бўйича референдумни бекор қилди

© Sputnik / Андрей Старостин
Жамият
Ҳавола олиш
154330

Прокурорнинг сўзларига кўра, "ҳайкалларни кўчириш масаласи маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органига ҳеч қандай алоқаси йўқ"

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Москва суди прокуратуранинг даъво аризасига кўра Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш бўйича референдум ўтказиш ва Ленин ҳайкалини Калужск майдонидан "Музеон"га кўчириш масаласини бекор қилди, деб хабар қилди суд залидан РИА Новости мухбири.

Прокурор ўз даъво аризасида 18 март куни референдум ўтказиш бўйича Якиманка округи депутатлар кенгаши қарорини бекор қилишни сўраган. Референдумни 8 та масала бўйича ўтказиш режалаштирилган. Улар ичида Большая Полянка кўчасида Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш масаласи ҳам бўлган.

Прокурорнинг сўзларига кўра, референдумга қўйилган масалалар "сайлов ҳуқуқий оқибатларни кўрсатмайди", "ҳайкалларни кўчириш масаласи маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органига ҳеч қандай алоқаси йўқ".

Бундан аввал Москва монументал санъати бўйича комиссияси раиси ўринбосари Лев Лавренов Москвадаги Ислом Каримов ҳиёбонида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ҳамда Ленин ҳайкалини Калужск майдонидан "Музеон" ҳиёбонига кўчириш масаласига ҳам салбий муносабат билдирганди.

Москва мэри Сергей Собянин 2017 йил 27 октябрь куни Москвада Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш тўғрисида фармойиш имзолаганди. Ушбу ҳужжатга кўра, ҳайкал Якиманка туманида 2019 йил 31 декабргача ўрнатилади.

Асосий мавзулар