Ходжаева: давлат бошқарув органларида аёллар атиги 17 %ни ташкил қилади

Oбуна бўлиш
Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбари Сайёра Ходжаеванинг фикрича, мамлакатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларида аёллар озчиликни ташкил қилади

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбари Сайёра Ходжаева Спутник Ўзбекистон мухбирининг "Ўзбекистонда аёлларнинг ҳозирги ҳолати қандай?" деган саволига жавоб берар экан, республиканинг давлат бошқарув органларининг барча даражаларида аёллар сони кам эканлигини таъкидлади.

Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга аёллар билан ишлайдиган янги қўмита керак - Сайёра Ходжаева

"Ўзбекистонда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида аёлларнинг ролини фаоллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатда хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи қонунчилик асослари яратилган. Ушбу йўналишда хотин-қизлар борасида келгусида давлат сиёсатини ривожлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини шакллантиришга қаратилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Сиёсий ва қонунчилик чоралари шаклида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашда эришилган ютуқларга қарамасдан, гендер тенгликка эришиш жараёни секинлик билан давом этмоқда ва мамлакатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятида аёллар сони камчиликни ташкил қилади", — деб таъкидлади Сайёра Ходжаева.

Директор института Демократии и прав человека Сайёра Ходжаева - Sputnik Ўзбекистон
Замонавий ўзбек аёли бизнес-леди бўлиши керак - Сайёра Ходжаева

Ҳуқуқшунос Спутник Ўзбекистон мухбирининг "Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республика Парламентига йўллаган мурожаатномасида аёллар республикада жуда қийин ҳолатда қолганлиги, шу жумладан хотин-қизлар қўмиталари раислари томонидан етарли даража иш қилинмаётганлигини айтиб ўтганди. Бу фикрларга қўшиласизми?" деган саволига ҳам жавоб берди.

"Умуман олганда мен давлат раҳбарининг фикрига қўшиламан. Ўз вақтида аёлларни фаоллаштириш ва қарор қабул қилиш даражасида аёлларни фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон президентининг 1995 йил 2 мартда "Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2004 йил 24 майда "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари, шунингдек бу масала бўйича бир қатор Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилинганди. Бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини жорий этиш бўйича махсус чоралар қабул қилинди", — деди Ходжаева.

Сайёра Ходжаева - Sputnik Ўзбекистон
Адлия полковниги Сайёра Ходжаева ИИББ инсон ҳуқуқларини поймол этаётганини таъкидлади

Шунингдек, Ходжаева вилоят ва туманларда ҳоким ўринбосарлари — вилоят хотин-қизлар қўмитаси ўринбосари лавозимлари жорий этилганлиги, бу хотин-қизларнинг нотенглигини бартараф этиш ва Ўзбекистонда аёллар салоҳиятини ривожлантиришга, жамиятда хотин-қизларнинг ролини янада оширишга қаратилганлиги таъкидлаб ўтди.

"Шубҳасиз, бу тузилмалар, улар ташкил қилингандан бери, аёлларни фаоллаштириш учун ижобий ишлар қилишди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқий тенгсизлигини бартараф этиш бўйича қабул қилинган вақтинчалик чора-тадбирлар аёлларнинг салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатди, аммо улар ҳозирги вақтда етарли бўлмаяпти.

Ўзбекистон аёллари ўзгармоқда
Бошқа давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон тажрибаси ва амалиёти шуни кўрсатдики, аёлларнинг барча давлат ва ҳукумат идораларида ваколатини ҳукуматнинг режалаштирилган стратегик дастурлари асосида ҳал этиш зарурлиги ва мувозанатни тенглаштиришга эришиш учун махсус тадбирларни қўллаши, аёлларни ижро этувчи ва вакиллик органларига — ҳокимият, суд, бизнес тузилмалари ва фуқаролик жамият секторига тўлиқ жалб қилинишига эришиш зарур.

Бир томондан, жорий қилинган институт ўз фаолияти давомида Ўзбекистонда аёллар мақомини кўтарди, албатта, аёлларнинг салоҳиятини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшди. Бироқ, ушбу лавозимларни аёллар билан тўлдириш, ўн йиллар давомида умуман республика бўйича давлат ҳокимият идораларида, ҳукумат ва парламентда, ҳатто вилоят, шаҳар ва туман миқёсида ишлайдиган аёлларнинг заруратсизлиги ёки фойдасизлиги ҳақида стереотип айдо бўлишига олиб келди. Бунинг натижасида жойлардаги сайланадиган ва тайинланадиган давлат ҳокимият органларида аёллар сони атиги 17,1 фоизни ташкил қилади. Давлат бошқарув органларидан аёллар камлиги, ҳаттоки 35-40 фоизни ҳам ташкил этмаганлигининг асосий сабаби шу стериотиплар билан изоҳлаш мумкин", — деб якун ясади Ходжаева.

Янгиликлар лентаси
0