Ўзбекистонга Корея Республикаси бош вазири ўринбосари келади

© ИА ЖахонВице премьер-министр Южной Кореи посетит Узбекистан
Вице премьер-министр Южной Кореи посетит Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида Жанубий Корея ва Ўзбекистон молия вазири билан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича учрашув ўтказилади

ТОШКЕНТ, 9 фев – Sputnik. Жанубий Корея бош вазири ўринбосари ва молия вазири Ким Донг Йон келаётган ҳафта сешанба куни Тошкентга ташриф буюради ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади. Бу ҳақда "Yonhap" ахборот ахборот агентлигига таяниб "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Ташриф доирасида Жанубий Корея ва Ўзбекистон молия вазири билан икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича учрашув ўтказилади.

Хабарда таъкидланишича, бу президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил ноябрь ойида Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган келишувларни рўёбга чиқаришда янги босқичга айланади.

Янгиликлар лентаси
0