09:06 16 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Мирзиёев ознакомился с работами по строительстве мечети

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига эҳтиром кўрсатилмоқда

© Прессслужба президента РУЗ
Жамият
Ҳавола олиш
36811

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви жараёнида мазкур масжид майдонига ташриф буюрди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида тан олинган олим эди, деди Шавкат Мирзиёев. Ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганишга ва тарғиб этишга, халқимиз, ёшларимизни диний маърифат руҳида тарбиялашга бағишлади.

Мустабид мафкура ҳукмрон бўлган ўша оғир замонда бундай ташаббус билан чиқиш, ҳеч шубҳасиз, катта жасорат эди, деди президент. Бунинг натижасида шўро ҳукуматининг мусулмонларга нисбатан сиёсати ўзгарган, масжид ва мадрасалар очилган, ҳаж зиёратига борувчилар кўпайган. 1990 йилда Марказий Осиё республикаларидан 500 нафар мусулмон Тошкент шаҳри орқали ҳаж зиёратига боришга муваффақ бўлган эди. Агар ўша даврда бутун собиқ Иттифоқ бўйича ҳар йили бор-йўғи 20-30 киши ҳажга борганини ҳисобга олганда, бу жуда катта натижа бўлган, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу масжид лойиҳаси билан танишар экан, уни янада такомиллаштириш, бунда халқ ва уламоларнинг таклифларини ҳам ўрганиш зарурлигини таъкидлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1989 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий бўлган. У киши ислом оламида маълум ва машҳур бўлган "Мухтасари Виқоя", "Кифоя", "Мазҳаблар — бирлик рамзи", "Мазҳабсизлик — ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъат" каби китобларни ўзбек тилида шарҳлаб, ўша мураккаб йилларда кўпдан-кўп беҳуда ихтилофларнинг олдини олишга катта ҳисса қўшган.
Муфтий вазифасида у киши халқаро миқёсда ҳам кенг фаолият юритиб, кўплаб ислом мамлакатлари билан маданий-маърифий алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга эришган.

У киши ҳам муфтий, ҳам собиқ Иттифоқ Олий кенгаши депутати сифатида ҳукуматга мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, улар учун зарур шароитлар яратиш масалалари кўтарилган махсус баённома тақдим этган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бутундунё мутафаккир уламолари йиғинининг Ижроия қўмитаси аъзоси, Бутунжаҳон мусулмон уламолари халқаро уюшмаси, Бутундунё Ислом уюшмаси каби нуфузли ташкилотларнинг, Иордания қироллик академиясининг ҳам аъзоси эди. У киши Миср Араб Республикасининг "Нил лаври" олтин нишонига сазовор бўлган. Замонавий Ўзбекистон тарихида исломий илмлар бўйича ҳеч ким бу даражада юксак мавқега кўтарилмаган.

Бу улуғ аллома турли диний-маърифий мавзуларда 100 дан зиёд китоблар ёзган.

Асосий мавзулар