UzCard интернет орқали "sms -хабарнома" хизматини улаш хавфли эканлигини билдирди

© Sputnik / Рухкян / Медиабанкка ўтишОплата покупки через терминал пластиковой банковской картой
Оплата покупки через терминал пластиковой банковской картой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"sms -хабарнома" хизматига инфокиоск ёки банкомат орқали уланиш ҳар томонлама хавфсиз деб эътироф қилинган

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Uzcard пластик картага интернет орқали "sms —хабарнома" хизматини улаш хавфли эканлигини билдирди.

Пластиковые карты Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Энди пластик карталар беш йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилади

Тўлов тизими матбуот хизмати хабарида айтилишича, "sms —хабарнома" хизматига инфокиоск ёки банкомат орқали уланиш ҳар томонлама хавфсиз деб эътироф қилинган.

"Инфокиоск орқали ушбу хизматни улаш вақтида аппарат картангизни қабул қилаётганда пластик картангиз қўлингизда эканлиги тасдиқланади. Банкда ҳам ушбу хавсизлик тизими жорий қилинган бўлиб, банк ходими карта эгаси иштирокида хавфсиз равишда картангизни ушбу хизматга улаб қўяди", дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг билдиришича, "sms-хабарнома" хизмати карта эгасига барча киримлар, жорий баланс ва тўлов операциялар, жумладан, амалга оширилган тўловлар борасидаги маълумотга тезкорликда эга бўлиш имконини яратади.

Янгиликлар лентаси
0