09:04 16 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Посол Узбекистана в Российской Федерации Бахром Ашрафханов

Ўзбекистон элчиси Россия билан ҳамкорликнинг уч йўналишига масъул бўлади

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
284 0 0

Президент топшириғига биноан ҳар бир элчи жойлар билан янада самарали ишлаш ва ҳудудий муносабатларни фаоллаштириш мақсадида мамлакатнинг тегишли вилоятлари билан мунтазам алоқада бўлиб туради

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов иқтисодиётнинг уч йўналишида икки томонлама алоқалар учун масъул бўлади: хорижий инвестицияларни жалб этиш, ўзбек маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш ҳамда туризм. Бу ҳақда дипломатик миссия раҳбари Sputnik мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.

У шунингдек, президент топшириғига биноан ҳар бир элчи жойлар билан янада самарали ишлаш ва ҳудудий муносабатларни фаоллаштириш мақсадида мамлакатнинг тегишли вилоятлари билан мунтазам алоқада бўлиб туришини билдирди.

"Мен Тошкент ва Жиззах вилоятлари бўйича масъулман, бу вилоятлар ҳокимлари ёки ҳоким ўринбосарлари билан ҳар куни алоқада бўламан, Россия вилоятлари билан алоқалар ўрнатиш учун мен томонимдан қандай ёрдам кераклигини сўрайман ва кўмак бераман. Соҳалар бўйича эса элчихонамиз ўзбек маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, инвестицион лойиҳалар ва туризм бўйича масъулдир", — деди Баҳром Ашрафхонов.

Элчи бу йил Россия Федерацияси субъектлари раҳбарлари Ўзбекистонга, Ўзбекистон делегацияси эса Россия минтақаларига ташриф буюрувчи камида бешта ҳудудлараро ташрифлар кутилаётганини айтди. Яқин келажакда ўзбек делегацияларининг РФнинг ўн субъектига бешта ташрифи мўлжалланган. Баҳром Ашрафхонов бундай ҳудудлар сифатида Челябинск вилояти, Бошқирдистон ва бошқаларни санаб ўтди.

Асосий мавзулар