Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки муассасага ажратилди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель
Портфель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 1996 йилда Қишлоқ хўжалиги ва Мелиорация ва сув хўжалиги вазирликларини бирлаштириш асосида ташкил қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини икки муассасага ажратиш ҳақида қарор имзолади, деб хабар қилмоқда РИА Новости вазирлик вакили хабарига асосан.

“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини қайта ташкил қилиш ҳақида қарор имзолади. Унга кўра ушбу вазирлик асосида иккита вазирлик ташкил қилинади – қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги вазирликлари”, — дейилган муассаса вакили хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 1996 йилда Қишлоқ хўжалиги ва Мелиорация ва сув хўжалиги вазирликларини бирлаштириш асосида ташкил қилинган эди.

Қайта ташкил қилинаётган муассаса раҳбари Зойир Мирзаев ўз лавозимини тарк этди, лекин Мирзаев бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолган ва ҳукумат доирасида қишлоқ ва сув хўжалигига доир масалаларни бошқаришда давом этади.

Янги ташкил этилган Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Баҳодир Юсупов раҳбар этиб тайинланди. Бундан олдин Юсупов фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган. Сув хўжалиги вазири этиб Шавкат Ҳамроев тайинланди. Ҳамроев бундан олдин Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0