Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

© Sputnik / Анатолий УстиненкоЛавина
Лавина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФВВ матбуот хизмати Чимён ҳудудида бўрон огоҳлантирувини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. "Чимён" ҳудудида 2018 йил 14 феврал соат 08:00 дан 15 феврал соат 08:00 гача қор қўчиш хавфи эълон қилинди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ёмғир ва қор: Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво оқими келмоқда

Хабарда айтилишича, эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда авария, бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 тезкор рақамига мурожаат этиш кераклиги ҳақида сўраган.

Шунингдек, "Қамчиқ" довонидаги вазият бўйича об-ҳаво башорати берилди: 14 феврал (кечаси): —2…+3 даража, энгил қор, ўртача ва баъзан кучайиши мумкин. Шамол 5-10 м/с дан 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.

15 феврал (кечаси): —7…-2 даража, қор ва баъзан кучайиши мумкин, кўриниш 50-100 м. Шамол 5-10 м/с дан 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.

15 феврал (кундузи): 0…+ 5 даража, энгил қор, баъзан кучайиши мумкин, кўриниш 50-100 м. Шамол 5-10 м/с дан 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.

16 феврал (кечаси): —7…-2 даража, қор. Шамол 5-10 м/с дан 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли, иложи борича тунги пайтларда "Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланишни чеклаш тавсия қилинган.

Янгиликлар лентаси
0