"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Нью-Йоркка парвозлар сонини оширади

© Стрингер СпутникУзбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner
Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
29 майдан 17 сентябрга қадар Нью-Йоркка қатновлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 5 апрелдан бошлаб Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида иккинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
"Орзу лайнери" Нью-Йоркка биринчи парвозини муваффақиятли бажарди

Парвозлар пайшанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

HY-101 Тошкент 05:45 — Нью-Йорк 10:00

HY-102 Нью-Йорк 12:45 — Тошкент 09:25 (+1)

2018 йил 29 майдан 17 сентябрга қадар эса, Нью-Йоркка қатновлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади. Сешанба кунлари "орзу лайнерлари"да қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):

HY-101 Тошкент 05:45 — Нью-Йорк 10:00

HY-102 Нью-Йорк 12:45 — Тошкент 09:25 (+1)

Хабарда айтилишича, ҳозирда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Нью-Йоркка Boeing 787 Dreamliner самолётларида ҳафтасига бир марта — якшанба кунлари йўловчи қатновларини амалга оширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0