06:27 25 Феврал 2018
Эфир
Монтаж вышек сотовой связи

Uzmobile Андижонда 17та алоқа объектини ишга туширди

© Sputnik/ Яков Андреев
Жамият
Ҳавола олиш
155 0 0

Ишга туширилган объектлар алоқа сифатларини яхшилаш билан биргаликда мижозлар учун бир қатор янги хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратади.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Uzmobile уяли алоқа компанияси Андижон вилояти ҳудудида  январбь ойи давомида 17 та алоқа объектлари фойдаланишга топширди, деб хабар қилмоқда Алоқа ва телекоммуникация назорати давлат инспекцияси.

“Инспекциянинг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Uzmobile объектларида аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин, ваколатли органларнинг хулосаларига асосан 17 та алоқа объектлари фойдаланишга қабул қилинди”, — дейилган расмий хабарда.

Ушбу алоқа объектлари алоқа сифатларини яхшилаш билан биргаликда мижозлар учун бир қатор янги хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратади.

Эслатиб ўтамиз, Uzmobile Ўзбекистонда энг йирик телекоммуникацион оператор бўлиб, у фуқаро ва компанияларга, шунингдек уяли алоқа операторларига турли хизматлар таклиф қилади. Жумладан, алоқа каналларини ижарага бериш, халқаро алоқа хизматлари, симли ва симсиз алоқа хизматлари, ахборот узатиш, Интернетга уланиш ва бошқа коммуникация турларини таклиф қилади.

Асосий мавзулар