13:11 22 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Работа многофункционального центра

Ягона дарча марказларида 14та янги хизмат турлари пайдо бўлади

© Sputnik / Алексей Куденко
Жамият
Ҳавола олиш
493 0 0

Ушбу йилнинг 1 апрелидан бошлаб “ягона дарчалар”да тармоқларга уланиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, дарахтларни кесишга рухсатнома олиш каби хизматлардан фойдаланиш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Халқ қабулхоналарида очилган “ягона дарча” марказларида яқин орада 10дан ортиқ янги хизмат турлари пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда, Подробно.уз нашри.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб “ягона дарча” марказларида мавжуд бўлган хизматлар қаторига юридик ва жисмоний шахслар учун яна 14та янги хизмат турлари қўшилади.

Янги хизматлар қуйидагилар бўлади:

  • юридик ва жисмоний шахсларни газ, иссиқлик таъминоти, сув ва канализация тармоқларига улаш;  
  • бинолар ташқи кўринишини ўзгартириш, таъмирлашга рухсатнома олиш;
  • объектлар фаолият турини ўзгартириш ва уларни қайта таъмирлаш учун рухсатнома;
  • меъморчилик-режа топшириғи ишлаб чиқариш;
  • лойиҳа ҳисоб-китоб ҳужжатларини мувофиқлаштириш;
  • қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш;
  • қурилиши, таъмирланиши битган биноларни қабул қилиб олиш;
  • ўрмон фондига кирмаган дарахтларни кесишга рухсатнома бериш;
  • сув таъминоти объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш;
  • ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, халқ қабулхоналари ҳузурида ташкил қилинган Давлат хизматлари марказлари 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишга туширилган эди. Ушбу марказларнинг асосий ишлаш тамойили — “фуқаролар эмас, ҳужжатларни ҳаракатлантиришдир”. Бир неча йил ичида ушбу марказлар орқали 60дан ортиқ хизматлар кўрсатиш режалаштирилган.

Асосий мавзулар