14:44 25 Феврал 2018
Эфир
Работа эвакуаторов

Нотўғри парковка қилинган автомобилларни нима кутмоқда

© Sputnik/ Евгений Биятов
Жамият
Ҳавола олиш
80831

Шавкат Мирзиёев ИИВга икки ой ичида шаҳар ҳудудида нотўғри парковка қилинган автомобиллар муаммосини ҳал қилишни топширди. ИИВ ходимларига ҳайдовчи иштирокисиз протокол тузишга рухсат берилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Яқин вақт ичида ҳуқуқни сақлаш органлари ЙТҲ ва катта қийинчиликлар келтириб чиқараётган муаммолардан бири – автомобилларни нотўғри парковка қилиш муаммосини ҳал қилишга киришишади.

Президент амалдаги қонунларга инспекторлар ваколатини кенгайтирувчи ўзгартиришлар киритишни топширди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Шавкат Мирзиёевнинг янги қарорига асосан Ички ишлар вазирлиги Апрел ойининг ўртасигача, етакчи хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, ўзбошимчалик билан ташкил қилинган автомобил турар жойларига қарши кураш чораларини кўришни топширди.

Хусусан, ИИВ амалдаги қонунларга тўхташ қоидаларини бузган автомобилларни ҳайдовчи иштирокисиз қайд қилиш ҳуқуқини берувчи ўзгартишлар киритиши керак. Шундай қилиб, бир неча ой ичида ЙҲХБ инспекторлари нотўғри парковка қилинган автомобиллар учун жарима баённомаларини ҳайдовчи иштирокисиз тузиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бугунги кунда эса Ўзбекистон кўчаларида, таъқиқловчи белгилар бўлишига қарамасдан, ҳар ким ўз автоуловини истаган жойда қолдириб кетмоқда. Светофорлар остида, йўлнинг иккинчи ҳатто учинчи қаториларида парковка қилинган автомобиллар ҳаракат эркинлиги ва хавфсизлигига жиддий зарар етказмоқда.

Киракашлар эса ўз автомобиллари билан йўловчи ўтиш йўлакларини, автобус бекатларини, кичик ва ён йўллардан  чиқиш жойларини тўсиб қўйишни яхши кўришади. Кўп қаватли уйлар олдида ҳам нотўғри парковка қилинган автомобил туфайли кўплаб можаролар келиб чиқмоқда. Умуман айтганда, айрим ҳайдовчиларнинг ўзгарларни назар-писанд қилмай, сурбетларча ҳамма ўтадиган йўлни тўсиб қўйиши барчанинг жонига теккан.

Тўғрисини айтганда, охирги 10 йил ичида ЙҲХБ ҳам фаолиятининг ушбу қисмига етарлича эътибор бермаётган эди. Инспекторлар нотўғри парковка қилган ҳайдовчилар билан оввора бўлиб ўтиришни исташмас эди, чунки уларни жаримага тортиш, автомобилни эвакуация қилиш – ўта бюрократлашган жараён эди.

Нарушение правил парковки в Ташкенте
Тошкентда нотўғри парковка қилинган автомобиллар
Шуни айтиб ўтиш керак-ки, Европа мамлакатларида автомобилни эвакуация қилиш фақат у асосий транспорт оқимига халал берган ҳолда амалга оширилади. Нотўғри парковка қилинган автомобилларга эса – жарима солинади, холос.

Кўпгина МДҲ мамлакатларида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари, фуқаролар томонидан суратга олинган, нотўғри парковка қилинган автомобиллар қайд этилган фото ва видеоларни қабул қилиб, қоидабузарларни жазоламоқда.

Тошкентда ҳам ана шундай амалиётлар қўлланилиши режалаштирилмоқда.

 

Асосий мавзулар