11:50 18 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Компания Омега представила свои предложения по оформлении города Андижана

Россия компанияси Андижон кўчаларини замонавий кўринишда безаш бўйича таклиф берди

© Facebook / Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич
Жамият
Ҳавола олиш
367 0 0

Компаниянинг Санкт-Петербург, Боку, Красноярск шаҳарларини безаш ишлари юқори баҳоланган

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Россиянинг “Омега” компанияси Андижон вилояти кўчаларини замонавий кўринишда безаш бўйича ўз таклифларини берди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилди.

"Куни кеча вилоят ҳокими Россиянинг “Омега” ассоциацияси рахбарини қабул қилди. Учрашувда "Омега" компанияси раҳбари Андижон вилоятидаги кўчаларни замонавий кўринишда безаш бўйича ўз таклифларини вилоят ҳокимига тақдим этди", дейилади хабарда.

Шунингдек, компания коммунал тизимлардан фойдаланишда ахборот технологиялардан фойдаланиш борасида ҳам ўз таклифларини берди.

Омега компанияси 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, ассоциация таркибига тўрт компания киради. Компания ҳар қандай мураккабликдаги бадиий архитектура, ёритиш ва электромонтаж ишлари, бинолардан тортиб бутун бошли шаҳарларни безаш ишлари билан шуғулланади.

Компаниянинг Санкт-Петербург, Боку, Красноярск шаҳарларини безаш ишлари юқори баҳоланган.

Асосий мавзулар