Мирзиёев ҳарбий қисмдаги хизмат ва яшаш шароитлари билан танишди

© Пресс служба президента РУЗМирзиёев в Когоне ознакомился с условиями для военных
Мирзиёев в Когоне ознакомился с условиями для военных - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Қуролли кучлари МДҲ давлатлари орасида энг қудратли армиялардан бири сифатида тан олиб келинади

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Когон туманидаги ҳарбий қисмни бориб кўрди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Хабарга кўра, ҳарбий қисмда мудофаа тизимидаги ислоҳотларнинг бориши, Бухоро ҳарбий маъмурий сектори фаолияти ҳақида ахборот берилди.
Халқ билан армия, мудофаа бошқармалари билан ҳокимлик бир бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёв. Ҳарбийлар ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши зарур.

Прибор ночного видения - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон армияси учун Қозоғистондан тунда кўриш қурилмалари харид қилинди

Президент ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишди. Аскар ва офицерлар билан суҳбатлашди.

Ўзбекистоннинг янги Мудофаа доктринасига мувофиқ тизимдаги бирлашма ва тузилмаларнинг вазифалари такомиллаштирилди. Қўшинларнинг қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари таъминланиши янги босқичга кўтарилди. Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига талаблар оширилди.

Дунёнинг етакчи халқаро ташкилотлари томонидан мунтазам равишда чоп этилаётган ҳисоботларда Ўзбекистон Қуролли кучлари МДҲ давлатлари орасида энг қудратли армиялардан бири сифатида тан олиб келинади сифатида тан олиб келинади.

Хусусан, Global Firepower экспертлари ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли 50 армияси рўйхатига киритилган ва республика Марказий Осиёдаги энг қудратли армияга эга давлат деб эътироф этилган.

Янгиликлар лентаси
0