Ўзбекистонда апостиль хизмати 10 баравар арзонлашди

© Sputnik/Виктор ТолочкоСкрепление печатями
Скрепление печатями - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, 17 февралдан бошлаб апостил нархи - 17224 сўм этиб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Ўзбекстон ҳукуматининг 17 февралдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган расмий ҳужжатларга махсус тамға – Апостиль (Apostille) тамғаси босиш 10 бараварга камайтирилди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

“Тўлов миқдори 172 240 сўмдан 17 224 сўмга туширилди”, — дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, ҳар йили 30 мингга яқин фуқаролар Ўзбекистон муассасалари томонидан берилган расмий ҳужжатларни хориждаги идораларга топширишар экан. Ушбу ҳужжатлар хорижда тан олиниши учун уларга махсус тамға — Apostille қўйилиши керак.

Охирги вақтларда Ўзбекистонда апостиль тамғаси нархи қимматлиги ҳақида фуқаролардан кўплаб норозилик хатлари олинган. Шу сабабдан Адлия вазирлиги ушбу тўлов миқдорини камайтириш борасида таклиф ишлаб чиқилиб, уни Ҳукумат муҳокамасига чиқарган эди.

Ҳукуматда ушбу таклиф қўллаб-қувватланиб апостиль хизмати арзонлаштирилди.

Бугунги кунда, Ўзбекистонда апостиль тамғаси қўйиш ҳуқуқига эга бўлган 4та ташкилот бор:

Адлия вазирлиги – судлар, адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича;

Бош прокуратураси – прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси – таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича;

Ташқи ишлар вазирлиги – бошқа ҳар қандай расмий ҳужжатлар бўйича.

Янгиликлар лентаси
0