Давлат бошқарув органларининг матбуот хизматлари фаол ишлай бошлайди

© Sputnik / AlexTikhomirovВ аудитории
В аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорида, ташкилот раҳбари ушбу вазифани амалга ошириш учун шахсан жавобгарлиги айтиб ўтилган.

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15 февралда имзоланган 125 сонли қарорига мувофиқ, бундан буён барча Давлат бошқарув органларида матбуот хизмати фаолияти такомиллаштирилади.

Ушбу қарорнинг асосий мақсади – давлат ва хўжалик бошқарув органлари ва аҳоли орасида самарали ва очиқ суҳбатни йўлга  қўйиш, кенг жамоатчиликни оператив маълумот билан ўз вақтида таъминлашдир.

Қарорда, давлат ва хўжалик бошқарув органи раҳбари  ушбу вазифани амалга ошириш учун шахсан жавобгарлиги алоҳида айтиб ўтилган.

Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ахборот хизматларининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • давлат ва хўжалик органи фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни оператив ва объектив маълумот билан таъминлаш; 
  • ОАВлар ва бошқа давлат органлари матбуот хизматлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;  
  • давлат органининг расмий веб-саҳифасида, ижтимоий тармоқларда ва мобил иловаларда  маълумотларни ўз вақтида янгилаб туриш;
  • ахборот майдонинини мониторинг қилиш ва ўрганиш, бошқа муассасалар ахборот хизматлари билан ҳамкорлик қилиш натижасида таҳлилий материаллар яратиш;  
  • камида бир ойда бир маротаба брифинглар, матбуот анжуманлари ташкил қилиш, жумладан давлат ва хўжалик бошқарув органи раҳбари иштирокида;
  • фото, аудио ва видео материаллар заҳирасини яратиш ва бошқалар.

Шунингдек, Ўзбекистон Ахборот ва матбуот агентлиги ва ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси зиммасига эса бир йилда юбир мартотаба “энг яхши матбуот хизмати”, “матбуот хизматлари фаолиятини ёритувчи энг яхши журналист”, каби номинациялар бўйича танловлаш ташкил қилиш топширилган.   

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0