МДҲнинг 6 мамлакати махсус хизматлари аксилтеррор ўқув машғулотлари ўтказади

© Пресс-служба ЦВО МО РФСовместные российско-узбекские учения на полигоне "Фориш"
Совместные российско-узбекские учения на полигоне Фориш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳарбий-полиция машғулотлари Ўрта Осиёда халқаро террорчиликка қарши қалқон вазифасини бажаради.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ушбу йилнинг август — сентябрь ойларида МДҲнинг 6 мамлакатида махсус хизматлар биргаликда  аксилтеррор ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақида МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари полиция генерал-полковниги Андрей Новиков РИА Новостига хабар берди.   

"Ўқув-машғулотлари ушбу йилнинг август-сентябрь ойларида олти мамлакат ҳудудида икки босқичда ташкил этилади. Машғулотларнинг якуний қисми Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтади", — деди Новиков.  

Новиков айтишига қараганда, Аксилтеррор маркази ҳарбий-полиция машғулотлари икки йилдан бери олиб борилмоқда. Ушбу машғулотлар Ўрта Осиёда халқаро террорчиликка қарши қалқон вазифасини бажаради.

Янгиликлар лентаси
0