08:13 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
277631

Бундан ташқари, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали кенгайиши кўзда тутилмоқда

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистонда яқин фурсат ичида Россиянинг бешта етакчи олий ўқув юрти филиаллари очилади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳамкорликда ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди.

Камиловнинг сўзларига кўра, маданий-гуманитар соҳа икки мамлакат ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

"Ўзбекистонда яқин фурсат ичида "Москва пўлат ва қотишмалар" миллий тадқиқот технология университети, Бауман номидаги Москва давлат техника университети, Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети, Москва архитектура университети, Россия технология университети филиалларининг очилиши режалаштирилгани ушбу йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади", — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Камиловнинг билдиришича, бундан ташқари, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали кенгайиши кўзда тутилмоқда, бу ерда амалий математика ва информатика, психология мутахассисликлари бўйича магистратура йўналишлари жорий этилади.

Аввалроқ Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги вакиллари Москва пўлат ва қотишмалар институти филиали 2018 йилда дастлабки талабаларни қабул қилишини билдирганди. У Олмалиқдаги лицейлардан бири негизида фаолият олиб боради.

Асосий мавзулар