Камилов: Россияда Ўзбекистоннинг тўртта янги консулхонаси очилди

Oбуна бўлиш
Вазир Россиянинг яна қайси ҳудудларида консулликлар очиш зарурлигини аниқлаган ҳолда Россия ҳукумати билан ҳамкорликда ушбу жараён давом эттирилишини билдирди

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Россиянинг бир нечта федерал округида Ўзбекистоннинг бош консулликлари таъсис этилди, деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Sputnik мухбири билан суҳбатда.

"Владивосток, Екатеринбург, Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларида Ўзбекистоннинг бош консулликларини таъсис этиш ҳақида Россия ҳукуматининг фармойиши эълон қилинди", — деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Вазир Россиянинг яна қайси ҳудудларида консулликлар очиш зарурлигини аниқлаган ҳолда Россия ҳукумати билан ҳамкорликда ушбу жараён давом эттирилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 22-23 феврал кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россияга ташриф буюрди. Ташқи ишлар вазири россиялик ҳамкасби Сергей Лавров ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан музокаралар ўтказди.

Янгиликлар лентаси
0