23:17 16 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Узбекистан встречает Навруз

Ана байрам: ўзбекистонликлар март ойида сал кам икки ҳафта дам олишади

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»
Жамият
Ҳавола олиш
187850

Ўзбекистонда Наврўз байрами муносабати билан бериладиган 5 кунлик дам олиш ҳисобига, фуқаролар шу ойнинг ўзида 12 кун дам олишлари мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистонликлар Наврўз байрами кунларида узлуксиз 5 кун, умуман март ойида 12 кун дам олади. "Қалампир" нашри хабарига асосан.

Ўзбекистон президентининг "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда беш кун — 18 мартдан 22 мартгача узлуксиз дам олиш кунлари деб эълон қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ, 19-20 март ҳамда 22 март кунлари иш кунлари бўлса-да, байрам муносабати билан дам олиш куни этиб белгиланган. Бунда 19 март — 17 мартдан кўчирилган дам олиш куни, 20 март — қўшимча дам олиш куни, 22 март — 24 мартдан кўчирилган дам олиш куни сифатида кўрсатилган.

Умуман олганда, март ойида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда бошқа дам олиш кунларини қўшиб ҳисоблаганда 12 кун дам олинади.

Асосий мавзулар