21:59 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Письменный набор главы государства

Генерал-полковник Зокиржон Алматов яна Ички ишлар вазирлигига қайтди

© Sputnik/Виктор Толочко
Жамият
Ҳавола олиш
170552

Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов буйруқ билан шахсий таркибни таништирди

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ишчи ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозимига Зокиржон Алматов тайинланди, деб хабар қилди ушбу ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президентининг қарори билан ички ишлар органларида ёш кадрлар салоҳиятини ошириш тизимини яратиш, уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш учун ҳурмат ва обрўга эга бўлган ходимларнинг ички ишлар органларидаги бой амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозими киритилди.

Ушбу лавозимга Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ҳаётий бой тажрибага эга, кўп йиллар давомида республикада жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга катта ҳисса қўшган Зокиржон Алматов тайинланди.

Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов буйруқ билан шахсий таркибни таништирди.

Эслатиб ўтамиз, генерал-полковник Зокиржон Алматов 1991-2005 йилларда Ички ишлар вазири лавозимида ишлаб, бир қанча ходимларга устозлик қилиб, нафақага кузатилган эди.

Асосий мавзулар