Блатной бюджет: чиройли рақамлар Ўзбекистон ғазнасига қанча даромад келтирди

© Foto : Новости Узбекистана"Красивые" номера на автомобиль в Узбекистане
Красивые номера на автомобиль в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган давр мобайнида 1780 дан ортиқ автомашина давлат рақамлари сотилган. Энг фаол харидорлар - Тошкент ва Тошкент вилояти ҳайдовчилари бўлишди

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистонда охирги ярим йил давомида 31 миллиард сўмлик автомашина "чиройли" рақамлари сотилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Нотариус - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 мартдан нотариал бож ставкалари камайтирилди

"Чиройли" авторақамларини сотиш бўйича янгича тизим ўтган йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон товар-хомашё биржаси порталида йўлга қўйилганди.

Ўтган давр мобайнида 1780 дан ортиқ автомашина давлат рақамлари 31 миллиард сўмга сотилган. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб йиғилишида ИИВ ЙҲХБ вакили маълум қилди.

"Чиройли" авторақамлар харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинацияси билан фарқ қилади. Масалан, (01) C 777 AB, (01) C 700 AB ёки (01) C 001 авторақамлар.

Энг фаол харидорлар — Тошкент ва Тошкент вилояти ҳайдовчилари бўлишди. Шунингдек, сотувлар вилоятларда ҳам фаол равишда давом этмоқда: хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Андижон, Фарғона вилоятларида онлайн-аукционлар ўтказилди.

Савдо аукцион жараёнида харидорлар исталган миқдорда буюрмалар бериши мумкин. Таклиф этилаётган нарх энг охирги нархдан баланд бўлиши керак. Автомашина рақамларини сотилишидан тушган маблағлар давлат бюждетига тушади.

Янгиликлар лентаси
0