Тошкентда энди "Тозалаш-антитеррор" тадбири ўтказилмайдиган бўлди

© AP Photo / Anvar IlyasovМилиция в Узбекистане
Милиция в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда ушбу операциянинг ўрнига "Хавфсиз ҳудуд" комплекс тадбири жорий этилди

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистонда деярли 20 йилдан буён Мустақиллик куни, Конституция куни, Янги йил ва Наврўз каби йирик байрамлар арафасида ўтказиб келинган "Тозалаш-антитеррор" тадбири Тошкент шаҳрида энди ўтказилмайдиган бўлди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Сотрудник правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "Тозалаш-антитеррор" операциялари бошланди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг айтишича, эндиликда ушбу операциянинг ўрнига "Хавфсиз ҳудуд" комплекс тадбири жорий этилди.

"1999 йилда юз берган воқеалар муносабати билан 15 йилдан ортиқ вақт давомида "Тозалаш-антитеррор" тадбири ўтказиб келинди. Операция фавқулодда вазиятлар ва террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган эди. Рейдлар доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар асосий эътиборни Тошкентда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтмаган шахсларни аниқлашга, хорижий ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг мамлакат ҳудудида бўлиб туриш қоидаларига амал қилишларига қаратишганди", — деди Тошхўжаев.

У шунингдек, "Тозалаш-антитеррор" тадбирининг "Хавфсиз ҳудуд" деб ўзгартирилиши унинг мақсадларини ҳам тубдан ўзгартирганини қўшимча қилди.

Сотрудник правоохранительных органов производит арест - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда йил бошидан 1800 ортиқ қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистон президентининг қарори асосида 2018 йил 23 февралдан 20 мартга қадар Наврўз байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш, жамоат тартибини сақлаш самарадорлигини ошириш, қонун бузилишлари профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш мақсадида Тошкент шаҳрида "Хавфсиз ҳудуд" номи остида комплекс тадбирлар ўтказилади.

ИИБ ходимлари маҳаллалардаги оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш билан шуғулланишади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар ўзларига бириктирилган ҳудудда айниқса ёшларнинг тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлашга кўмаклашишади. Айнан мана шу саъй-ҳаракатлар маҳалладаги жиноятчиликнинг олдини олида муҳим омил бўлади.

"Ходимларимиз кўчада ҳужжатсиз ушланган фуқароларга нисбатан хайрихоҳлик кўрсатишлари, уларни шахсини аниқлаш учун илгари бўлганидек участкага эмас, уйларига олиб боришлари лозим бўлади", — деди Тошхўжаев.

"Хавфсиз ҳудуд" операцияси доирасида ўтказиладиган профилактик тадбирлар билан пойтахт ИИББ ички ишлар бўлимлари кесимида ташкил қилинган тўққизта ишчи гуруҳ шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0