Бош прокуратура Тошкент вилоятининг икки собиқ прокурори ушланганини маълум қилди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура томонидан қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши доирасида Р.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди

ТОШКЕНТ, 2 март – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси республика собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳақида тарқатилаётган ахборотлар фойдаланувчиларда тергов тафсилотлари борасида турли фикр ва мулоҳазаларни келтириб чиқараётганлигини билдирди.

Шу муносабат билан, Бош прокуратура Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ тергов органи дастлабки терговни олиб бориш вақтида жиноят ишидаги барча маълумотларни ёки унинг муайян қисмидаги маълумотларни ошкор қилинмайдиган деб эътироф этишга ҳақли эканлигини маълум қилди.

Рассмотрение ходатайства следствия об аресте А. Величко в Черемушкинском суде - Sputnik Ўзбекистон
Cобиқ бош прокурор Рашид Қодировга нисбатан қатор моддалар билан жиноят иши қўзғатилди

"Бу турдаги маълумотлар терговнинг сифатли, тўла ва холисона ўтказилишини таъминлаш, шунингдек жиноят изларининг йўқ қилиниши, жиноий йўл билан топилган ашёлар, воситаларнинг яширилиши, тергов органларининг ҳақиқатни аниқлаш борасидаги фаолиятига тўсқинлик қилиниши ёки тергов жараёнини қийинлаштирувчи бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида ошкор қилинмайди", — дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан.

Билдирилишича, бу каби ахборотларни эълон қилиш тезкор тадбирлар ва дастлабки терговга зиён етказиши, айбдор шахсларни ўз вақтида фош этиш ва ушлашга тўсқинлик қилиши мумкин.

Бош прокуратура томонидан қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши доирасида Р.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда жиноят иши бўйича бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари Ж.Файзиев ва У.Суннатов ушланган.

Бош прокуратура мазкур жиноят иши бўйича тергов сирини ташкил қилмайдиган қўшимча ахборотлар вужудга келиши баробарида Бош прокуратура расмий сайтида тегишли маълумотлар чоп этиб борилишини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0