Buyuk Kelajak экспертлар кенгашининг дастлабки рўйхати тузилди

© Unsplash / HelloquenceРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган ва чет мамлакатларда ўз соҳасида сезиларли муваффақиятларга эришган экспертлар республика ривожланишининг 2035 йилга қадар бўлган моделини тузишади

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Бир нечса ой олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз соҳасида етук муваффақиятларга эришган ўзбекистонлик мутахассислар тажрибасидан Ўзбекистонни ривожлантиришда самарали  фойдаланиш кераклигини таъкидлаган эди.

Президентнинг ушбу ташаббуси асосида Buyuk kelajak экспертлар кенгаши лойиҳаси ташкил қилинди. Айни дамда ушбу экспертлар кенгашининг дастлабки 28 аъзоларининг исми шарифлари маълум бўлди.

Кенгаш таркибига "РОСНАНО" келажак лойиҳалари блоки раҳбари Алишер Каланов, Россиянинг Биринчи канали бошловчиси Дилбар Файзиева, "НОВАТЭК" компанияси бизнесни ривожлантириш бўлими раҳбари Нури Тўраев, "Банк Восточный"раҳбарларидан бири Шерзод Юсупов, Россия Давлат Думаси Экспертлар қўмитаси аъзоси Бахром Исмоилов ва бошқалар кирган.

Buyuk Kelajak экспертлар кенгашининг дастлабки форуми ушбу йилнинг биринчи ярмида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда республиканинг узоқ муддатли ривожланиш модели ва уни ишлаб чиқишга бўлган техник топшириқлар мажмуаси муҳокама қилинади.

Ривожланиш модели етакчи хорижий тажриба ҳамда Ўзбекистон бозорларининг объектив таҳлили асосида, асосийси ўзбекистонлик етак чи мутахассисларнинг шахсий тажрибаси асосида ишлаб чиқилади.

Дастлабки ишчи ҳужжат йил ўртасигача тайёр бўлиши керак, 2018 йил охирига қадар эса — у Шавкат Мирзиёевга тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0