Ўзбекистонда қандли диабет билан хасталанган беморга буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди

© Министерство здравоохранения РУзВрачи после операции по трансплантации почки пациенту с диабетом
Врачи после операции по трансплантации почки пациенту с диабетом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтган қисқа вақт ичида ўттиз нафардан ортиқ беморга унинг яқинларидан буйрак кўчириб ўтказилди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи марта қандли диабет билан хасталанган беморга буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. 

Хабарда айтилишича, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ўтган қисқа вақт ичида ўттиз нафардан ортиқ беморга унинг яқинларидан буйрак кўчириб ўтказилди.

Куни кеча марказда ўтказилган навбатдаги буйрак трансплантацияси амалиёти ўзининг мураккаблиги ва шифокорлардан ниҳоятда катта масъулият талаб қилиши билан ажралиб турди.

Лекарственные средства - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон онкология дорилари учун уч баравар кўп маблағ ажратади

"Буйрак трансплантациясини ўтказишнинг ўзи масъулиятли юмуш. Агар беморда қандли диабет касаллиги ва ўткир буйрак етишмовчилиги бир йўла учраса, бу амалиёт янада мураккаблашади. Чунки, қандли диабетда томирлар торайган бўлади, бу операция жараёнида оғир муаммоларни юзага келтириши мумкин. Шу боис, жаҳон тиббиётида бундай оғир операцияларни ўтказиш учун малакали мутахассислар жамоаси, юқори технологиялари шароитлар талаб этилади. Узоқ йиллардан бери қанд касаллиги билан хасталанган бемор Бекберган Қўчқоровга унинг 46 ёшли укаси Шимберген Қўчқоров донорлигида буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини муваффақиятли якунладик. Кўриб турганингиздек, бемор ва донорнинг аҳволи жуда яхши. Уларнинг ҳар иккаласи ҳозир шифокорлар назоратида. Барча кўрсатмаларига тўла риоя этилса, бемор тез орада оёққа туриб, соғлом ҳаётга қайтади" — дейди Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази қон-томир жарроҳлиги ва буйрак трансплантацияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фазлиддин Баҳриддинов.

Гап шундаги, Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманилик Бекберган Қўчқоров буйрак етишмовчилиги билан бирга, қандли диабет хасталигидан ҳам азият чекаётган эди. 

© Министерство здравоохранения РУзВрачи беседуют с пациентом в палате
Врачи беседуют с пациентом в палате - Sputnik Ўзбекистон
Врачи беседуют с пациентом в палате

"Ёшим 55 да. 10 йилдан бери қанд касаллигидан азият чекаман. Бу хасталик буйракларимга ҳам зарар етказди. Охирги бир ярим йил мобайнида гемодиализ муолажалари билан ҳаёт кечирдим. Аммо аҳволим оғирлашиб бораверди. Ростини айтсам, ҳаётдан умидимни узган пайтларим ҳам бўлди. Бугун эса ўзимни дунёга қайта келгандек ҳис этмоқдаман. Тиббиётимизда инсон аъзолари трансплантацияси билан боғлиқ операциялар йўлга қўйилгани мен ва мен каби яна ўнлаб беморларга ана шундай янги ҳаёт бахш этди. Шифокорларнинг қўллари дард кўрмасин", — дейди Бекберган Қўчқоров.

Ҳозирда олимлар ва шифокорлар трансплантация амалиётларини янада такомиллаштириш, беморларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, юрак трансплантациясини йўлга қўйишга тараддуд кўрмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0