17:23 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Памятник Алишеру Навои

Душанбедаги истироҳат боғига Алишер Навоий номи берилади

© Подробно.UZ
Жамият
Ҳавола олиш
117 0 0

Душанбедаги Беҳзод кўчасида жойлашган истироҳат боғи Алишер Навоий номи билан аталади

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Душанбедаги истироҳат боғига Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади. Бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг фармойишида белгилаб қўйилди.

Президент Душанбе мэри Рустам Эмомалига шаҳар халқ депутатлари мажлисига пойтахтдаги Беҳзод кўчасида жойлашган "Ёшликнинг 50 йиллиги" истироҳат боғи номини "Низомиддин Алишер Навоий" деб қайта номлаш бўйича таклиф киритишни топширди.

Ҳужжатда айтилишича, мутафаккирлар ёдгорликлари лойиҳалари танлов асосида танлаб олинади.

Асосий мавзулар