10:43 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Ликеро-водочный завод

Ароқ, пиво ва тамаки ишлаб чиқарувчилари спорт солиғи тўлайди

© Sputnik / Алексей Даничев
Жамият
Ҳавола олиш
29010

Ўзбекистонда ароқ, пиво ва тамаки ишлаб чиқарувчилари махсус солиқ тўлайди. Ушбу маблағлар кейинчалик спортни ривожлантириш учун сарфланади.

 

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб, спорт солиғи жорий этилади. Ушбу солиқ тамаки маҳсулотлари, пиво ва ароқ ишлаб чиқарувчиларидан йиғиб олинади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Бу президентнинг янги фармонига  асосан, бундан буён ҳар бир пиво ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотларининг ҳар декалитридан 2 минг сўм, ароқ ишлаб чиқарувчилари – 5 минг сўм ва тамакаи маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ҳар 1000 дона сигарет учун 1 минг сўм миқдорида спорт солиғи тўлайди.

Ушбу маблағлар Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш Жамғармаси ҳисоб рақамларига келиб тушади. Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмиталари ушбу солиқлар тўлаш тартибини ушбу йилнинг 10 апрелига қадар ишлаб чиқишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда таркибида 1,5%дан ортиқ этил спирти бўлга алкоголли ва тамаки маҳсулотларини реклама қилиш бутунлай таъқиқланган. Шунингдек, Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни тарғиб қилувчи ҳаракатлар, бадиий образлар ҳам таъқиқланган.

Ундан ташқари алкоголли маҳсулотларни жамоат жойларида истеъмол қилиш ҳам ман этилади.

 

Асосий мавзулар