Ўзбекистон ИИВ республика миқёсида махсус тадбир ўтказилишини маълум қилди

© Пресс-служба МВД КРВ Бишкеке у местного жителя обнаружили 5 гаражей оружия
В Бишкеке у местного жителя обнаружили 5 гаражей оружия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
15 мартга қадар қурол-яроғ ва хавфли моддаларнинг ноқонуний муомаласининг олдини олишга қаратилган махсус тадбир ўтказилади

ТОШКЕНТ, 7 март – Sputnik. Ички ишлар органлари томонидан 15 мартга қадар республика миқёсида қурол-яроғ ва хавфли моддаларнинг ноқонуний муомаласининг олдини олишга қаратилган махсус тадбир ўтказилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, мазкур тадбирлар 5 мартдан бошланди.

Вазирлик матбуот хизматининг эслатишича, тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш Жиноят кодексининг 248-моддаси билан назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Фарғонада фуқаролар ўқотар қуролларни ихтиёрий тарзда ИИБга топширмоқда

Шу билан бирга, муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига эркин тарзда ўз ихтиёри билан топширган фуқаро қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод қилиниши белгиланган.

Ушбу ҳужжатларга асосан фуқаро ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини эркин тарзда ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса ва унинг ўзи ушбу ашёларни топшириш ҳақида ички ишлар органларига ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, у ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади.

Ўзларида ноқонуний сақланиб келинаётган ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширишга истак билдирган фуқаролар ёзма ёки оғзаки равишда ариза билан бевосита ёки телефон орқали ёки ўзга электрон воситалардан фойдаланган ҳолда ҳудудий ички ишлар органларига ёки профилактика инспекторига мурожаат қилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0