02:33 27 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)
380 0 0

"Амузанг" назорат-ўтиш пункти орқали Ўзбекистондан Тожикистон жанубига йўловчи ва юк поездлари қатнайди

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги Сурхондарё ва Хатлон вилоятларини боғловчи "Амузанг" темир йўл назорат-ўтиш пункти ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди.

Мазкур назорат-ўтиш пункти орқали Ўзбекистондан Тожикистон жанубига йўловчи ва юк поездлари қатнайди. Ўтиш пункти очилиш маросимида Хатлон вилояти раиси Давлатшо Гулмахмадзода ва Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

Аввалроқ Ўзбекистон республикани Тожикистон жануби билан боғловчи темир йўл тармоғини тиклаш ишларини якунлагани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Амузанг-Ғалаба темир йўли 2011 йил ноябрда Ўзбекистон томонидан бузиб ташланганди. 

 

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)

Асосий мавзулар