Япон ишбилармонлари Ўзбекистондаги инвесторлар учун шароитлар билан танишади

© AFP 2023 / Mandel NGANФлаг Японии
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес форуми бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Япония Ўзбекистонга кадрлар тайёрлаш учун 2,3 млн $ ажратди

Бизнес форум шу йилнинг 12 март куни бўлиб ўтади.

Делегация таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Узтрайд" АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вакиллари ўрин олган.

Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси маълумотига кўра, форумда Япония ташқи ишлар, иқтисодиёт, савдо ва саноат, молия вазирликлари, ташқи иқтисодий алоқаларга ихтисослашган давлат ташкилотлари вакиллари, ўз соҳаларида етакчи компаниялар ва фирмалар, молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этади.

Тадбирда Япониянинг расмий ва ишбилармон доиралари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, мамлакатда чет эл инвесторлари учун яратилаётган афзалликлар ва қулай шароитлар, ўзаро манфаатли ва бошқа аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари билан танишиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0