14:26 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон на встрече в Душанбе

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди

© Пресс-служба президента Таджикистана
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)
80611

Икки мамлакат делегациялари вакилларининг тор ва кенг доирадаги музокаралари доирасида мамлакатлар ўртасида ҳамкорликнинг турли соҳаларида 25дан ортиқ ҳужжат имзоланди

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот, Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзолашди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Икки мамлакат делегациялари вакилларининг тор ва кенг доирадаги музокаралари доирасида мамлакатлар ўртасида ҳамкорликнинг турли соҳаларида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида халқаро автомобил ташувлари тўғрисидаги келишув;

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида ҳаво транспорти тўғрисида келишув;

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Фарҳод сув омбори фаолиятини таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим.

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро қатновлари тўғрисида битим;

Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури;

Душанбе шаҳар ҳокимияти ижроия органи ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида даромад ва капиталдан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ва солиқдан қочишни олдини олиш тўғрисидаги битим.

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида ҳарбий, махсус юк ва ҳарбий контингентни томонлар давлатлари ҳудуди орқали транзит қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишув;

Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида фуқаролик мудофааси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Церемония подписания соглашения между делегациями Узбекистана и Таджикистана
Церемония подписания соглашения между делегациями Узбекистана и Таджикистана

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида сармояларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим;

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши кураш ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида олий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Тожикистон Республикаси ҳукумати Архитектура ва қурилиш қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси ўртасида келишув;

Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида аҳоли саломатлиги ва аҳолини ҳимоялаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

Встреча Шавката Мирзиёева и Эмомали Рахмона в Душанбе
Пресс-служба президента Узбекистана

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 1996 йил 10 январдаги эркин савдо тўғрисидаги битимга товарларни эркин савдодан олиб қўйиш тўғрисидаги протокол;

Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида товарлар ва транспорт воситаларини ташиш жараёнида божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ва Тожикистон Республикаси Божхона хизмати ўртасида битим;

Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги божхона хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ўртасида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ўзаро товарларни ташиш тўғрисида ахборот алмашинуви тўғрисида протокол;

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим;

Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида чегара ходимларининг фаолияти тўғрисидаги битим;

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик дастури;

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасида меморандум.

Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон на переговорах в Душанбе
Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон на переговорах в Душанбе

Ҳужжатларни имзолаш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари кенгайтирилган матбуот анжуманини ўтказдилар. Матбуот анжуманида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокаралар дўстона, очиқ ва амалий руҳда ўтганини, мулоқотлар натижасидан мамнунлигини таъкидладилар.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмаганини таъкидлади. Президент Эмомали Раҳмон бу фикрни тўла қўллаб-қувватлади.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)

Асосий мавзулар