18:47 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Шавкат Мирзиёев и Кохир Расулзода

Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди

© Пресс-служба президента РУЗ
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)
237 0 0

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини, бунинг учун барча зарур шароит яратилишини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқотда кеча бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка доир барча масалалар ҳал этилиб, уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олингани таъкидланди.

Савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик каби соҳалардаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича имзоланган ҳужжатлар юқори баҳоланди.

"Хусусан, товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режаси икки мамлакат ҳукуматларига катта масъулият юклайди. Мулоқотда мазкур келишувларни бажариш, савдо айланмасини кўпайтириш ва таркибини диверсификация қилиш, бизнес учун қулай муҳит яратиш масалаларига эътибор қаратилди", — дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини, бунинг учун барча зарур шароит яратилишини таъкидлади. 

Қоҳир Расулзода Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси сифатида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, қўшимча имкониятлар бўйича таклифлар тайёрлашга алоҳида аҳамият беришини қайд этди.

Икки мамлакат ҳудудлари ва етакчи корхоналари ўртасида кооперацияни кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, транзит юк ташишни кўпайтириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида турли соҳалардаги ҳамкорлик бўйича 27 ҳужжат имзоланди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)

Асосий мавзулар