Самарқандда янги оилавий инновацион боғ пайдо бўлади

© AFP 2023 / Miguel SchincariolЭкскаватор
Экскаватор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Сўғдиёна" боғи ўрнида картинг клуб, муз саройи ва янги аттракционлардан иборат бўлган иннвацион парк ва аквапарк пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Самарқанддаги “Сўғдиёна” истироҳат боғида шу кунларда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, деб хабар қили вилоят ҳокмияти матбуот хизмати.

Самарқанд вилоят ҳокимининг 23 февралдаги қарорига кўра, ушбу боғ ўрнида замонавий инновацион истироҳат боғи ташкил этилади. Ишчи номи “Family Park” бўлган боғ 6,3 гектар майдонни эгаллайди ва у ерда картинг клуб, муз саройи, янги аттракционлар барпо этилади. Шунингдек замонавий меҳмонхона ва ресторанлар қурилади.

Сентябрь ойига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган объект нафақат маҳаллий аҳоли, балки Самарқандга келадиган хорижлик сайёҳлар учун муҳим туристик маскан бўлади.

Эски боғда ҳам мавжуд бўлган сунъий сув ҳавзаси ўрнида бугунги кунда замонавий аквапарк қурилиши жадал олиб борилмоқда. 3,5 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда 200 ўринли меҳмонхона, қишки спорт-соғломлаштириш маркази, болалар, ўсмирлар ва катталарга мўлжалланган чўмилиш ҳавзалари, кафе ва бошқа кўнгилочар масканлар бунёд этилмоқда. Чўмилиш ҳавзаларини қуриш ва жиҳозлашда хитойликлар тажрибасидан фойдаланилмоқда.

Умуман, лойиҳага кўра, бу ерда дам олувчилар учун энг замонавий шароит ва имкониятлар яратилади. Ўтган йил июль ойида бошланган қурилиш ишларининг дастлабки босқичи жорий йилнинг июнь ойигача якунлаш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0