Тошкентда дарахтларни кўчириб ўтказадиган машина пайдо бўлди

© Ольга ВанаеваВ Ташкенте появилась машина для пересадки деревьев
В Ташкенте появилась машина для пересадки деревьев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент кўчаларида дарахтларни кўчириб ўтказадиган машинани суратга олишди.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Тошкентда дарахтларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўтказишга мўлжалланган машина пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда MyTashkent.uz сайти.

Сайт фойдаланувчиси Ольга Ванаева ушбу машинанинг Тошкент кўчалари бўйлаб ҳакаратланаётгани фотосуратни жойлаштирган.

Дунёда дарахтларни кўчириб ўтказадиган автомобиллар камдан-кам бўлсада учраб туради. Маслан, Украинада ишлаб чиқарилган “John Graves” номли автомобил баландлиги 13 метргача бўлган дарахтларни кўчириб ўтказиши мумкин дейилган. Канадада ишлаб чиқарилган “Duchman 100” махсус автомобили эса — диаметри 30 сантиметргача бўлган дарахтларни кўчириб ўтказиши мумкинлиги айтилган.

Техник хусусиятларига кўра, ушбу автомобил дарахт томирини 2,5 метр кубгача бўлган ер билан бирга қазиб олиш имконига эга экан. Лекин, ҳеч қаерда кўчириб ўтказилган дарахтларнинг неча фоизи янги жойда яхши ўсиб кетгани ёки қуриб қолгани ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Маълумки, аксарият дарахтларнинг томирлари, уларнинг шохлари билан тенг майдонни эгаллайди. Forumhouseнинг боғбончилик бўйича мутахассислари фикрига кўра, дарахт ёши қанча катта бўлса уни кўчириб ўтказиш шунчалик хавфли.15 ёшдан ошган дарахтлар кўчириб ўтказилса, аксарият ҳолларда қуриб қолар экан.

Янгиликлар лентаси
0