Самарқандда Наврўзга тайёргарлик бошланди

© СтрингерХашар
Хашар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳридаги "Меҳрибонлик" уйлари, "Саховат" уйи ва мактаб-интернатда байрам дастурхони ёзиш, моддий ва маънавий кўмак бериш кўзда тутилган. Шунингдек, вилоятдаги маҳаллалар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида оммавий ҳашарлар ўтказилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида вилоят ҳокими раҳбарлигида ташкилий-ижодий гуруҳ таркиби шакллантирилган. Шунингдек, байрам дастурларини тайёрлаш учун пойтахтдан тажрибали режиссёр ва мутахассислар ҳам жалб этилган. Улар ёрдамида намунавий сценарийлар, концерт дастурлари ишлаб чиқилди, деб хабар қилди вилоят матбуот-хизмати.

Навруз в туристическом комплексе Этномир - Sputnik Ўзбекистон
Наврўз байрамини нишонлаш тўғрисида президент қарори эълон қилинди
"Бу йил Наврўз байрамини ташкил этишда асосий эътибор халқимизнинг миллий қадриятлари ва урф-одатларини қадрлаш ва акс эттиришга қаратилади. Халқ сайллари, байрам томошалари, маданий-маърифий тадбирларда "Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!", деган ғоя устувор бўлади", — дейилади хабарда.

Асосий байрам тадбирлари вилоят маркази ва туман, шаҳарлардаги 29 жойда — истироҳат боғлари, хиёбон ва майдонлар, ўйингоҳлар, қир-адирлар ва табиат қўйнида ўтказилади.

Самарқанд шаҳридаги 14 ҳудудда халқ сайллари уюштирилади. Бу масканларда концерт дастурлари, миллий ва халқ ўйинлари, ҳунармандлик буюмлари кўргазмалари намойиш этилади. Баҳор таомлари тайёрланиб, сайлга чиққан кишиларга улашилади.

Байрам кунлари Самарқандга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун "Самарқанд — туризм маскани" деб номланган махсус томоша-кўргазма уюштирилади.

Ўзбек халқи Наврўзни азалдан меҳр-мурувват, саховат байрами сифатида нишонлайди. Ушбу анъанага мувофиқ, шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади, қариялар, бемор ва ногиронлиги бўлган кишилар ҳолидан хабар олинади.

Самарқанд шаҳридаги "Меҳрибонлик" уйлари, "Гўдаклар уйи", "Мурувват" ва "Саховат" уйлари, 7 махсус мактаб-интернатда байрам дастурхони ёзиш, моддий ва маънавий кўмак бериш, маданий дастурлар уюштириш кўзда тутилган.

Байрам муносабати билан шу кунларда вилоятдаги маҳаллалар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида оммавий ҳашарлар ўтказилмоқда.

Аҳолини байрам арафасида сифатли, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги 6, туман ва шаҳарларда 15 бозор ва аҳоли гавжум масканларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари ташкил қилинади.

Янгиликлар лентаси
0