Отлиқ милиция учун қандай отлар сотиб олиниши маълум бўлди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишОтлиқ полиция сержанти
Отлиқ полиция сержанти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ИИББ бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев фикрига кўра, шаҳар кўчаларида ишлаш учун Россияда етиштирилган зотдор отлар тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Тошкентда ташкил этилаётган милиция отлиқ бўлинмаси учун қандай отлар мос келиши маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Тошкент ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраевнинг фикрига кўра ушбу вазифани бажариш учун Россияда етиштирилган “Будёновец” зотли отлари мос келар экан, маҳаллий “Қорабайир” ёки “Ахалтека” зотли отлари ушбу вазифани бажариш учун тўғри келмас экан.  

“Айни дамда биз ички ишларда қандай зотли отлар ишлашини аниқлаб олдик – бу “Будённый” зотли отлари бўлади. Нимага айнан ушбу отлар? Чунки ушбу зотли отлар бошидан хизмат отлари бўлиш учун яратилган. “Буденовец” ўзига кўп эътибор талаб қилмайди, чидамли. Бошқа отлардан энг асосийси фарқи – у асфальт устида юра олади”, — деди Жўраев.

Ички ишлар раҳбари айтишига қараганда, айни дамда Россия билан ушбу зотли отлардан 50 тасини сотиб олиш ҳақида музокаралар олиб борилмоқда. Бир вақтнинг ўзида отлиқ милиция бўлинмасини Тошкентнинг қайси жойида жойлаштириш масаласи ҳам  ўрганилмоқда.

Сотрудники правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда отлиқ милиция пайдо бўлади

Отлиқ милициянинг ишга тушиш санаси ҳозирча аниқ бўлмасда, Жўраев йил охиригача ушбу бўлинма иш бошлашига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир йил олдин Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри пост-патрул хизмати таркибида отлиқ бўлинма ташкил қилишни таклиф қилган эди. Отлиқ милиция оммавий ва маданий тадбирлар чоғида жамоат тартибини сақлаш билан шуғулланади.

Будённый зотли отлари 1948 йилда, Англия тезчопар наслдор оти ҳамда “Дончак” чидамли отларини чатиштириш натижасида пайдо бўлган. Уларнинг пайдо бўлишида Совет армиясининг машҳур кавалерия қўмондони Семён Михайловч Буденный шахсан ташаббускор бўлган.

Қуролли кучлар эҳтиёжлари учун етиштирилган ушбу отлар ҳам кавалерия ҳам юк ташиш мақсадларида фойдаланишга мўлжалланган. Кейинчалик, улар от спортида фаол иштирок эта бошлаган.

Мутахассислар фикрига кўра, “Будённый” зотли отлари – ақлли, чидамли, хушфъл ва ювош отлардир. Ушбу отлар парваришда ҳам ўзларига катта эътибор талаб қилмайди.

Янгиликлар лентаси
0