03:34 21 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Военнослужащие узбекской армии

Ўзбекистонда сержантлар мактаблари фаолияти якунланди

© Минобороны Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
453 0 0

Мудофаа вазирлиги тизимидаги Чирчиқ, Самарқанд, Қарши, Урганч, Наманган шаҳарларида жойлашган сержантлар тайёрлаш мактаблари ўз фаолиятини тўхтатди

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Мудофаа вазирлиги тизимидаги сержантлар тайёрлаш мактаблари ўз фаолиятини тўхтатди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бундан буён сержантлар таркиби Самарқанд Олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўрнида ташкил этилган Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида тайёрланади.

Мазкур таълим муассасасида 11 йўналишбўйича: муҳандислик, автомобиль хизмати, радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя, алоқа, фронторти таъминоти,

Ҳарбий қасамёд
Служба национальной безопасности Республики Узбекистан
зирҳли техникаларга хизмат кўрсатиш, артиллерия ва қуруқликдаги қўшинларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари, радиоэлектрон разведка каби йўналишлар бўйича 6 ой давомида кичик мутахассислар тайёрланади. Таълим якунида ҳарбий хизматчиларга кичик сержант унвони берилади.

Марказнинг 3 ойлик қайта тайёрлов ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ҳарбий хизматчиларга эса сержант ва катта сержант унвонлари берилади.

Олдин Ўзбекистонда сержантлар мактаблари 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, у ерда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган аскарлар  3 ва 9 ойлик ўқув курсларидан сўнг сержантлар таркибига ўтказиларэди. Сержантлар мактаблари 26 йўналиш бўйича мутахассис ва кичик командирларни тайёрланар эди.

 

Асосий мавзулар