Сифатсиз интернет ва алоқа учун жарималар миқдори тасдиқланди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишМобильные операторы "Мегафон" и "Билайн"
Мобильные операторы Мегафон и Билайн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил 1 июндан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий жарималарнинг янги миқдорлари амалга киритилди.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил 1 июндан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий жарималарнинг янги миқдорлари амалга киритилди.

"Ўзбектелеком": йил охирига бориб интернет ўн баравар тез ишлайдиган бўлади

Жарималар 2018 йил 1 июндан киритилади.

"Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин ва 2018 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин", — дейилган Вазирлар Маҳкамаси қарорида.

Жарима солинадиган қонунбузарликларнинг турларига кабель ва эфир-кабель телеэшиттириш, мобил алоқа, маълумотлар узатиш тармоғи, халқаро овозли трафик, телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан кўрсатилувчи хизматлар, статистика ҳисоботини тақдим этиш соҳасидаги қонунбузарликлар киритилди.

Энг юқори жарима бу қонунга хилоф равишда халқаро сўзлашувларни амалга оширишда фойдаланилган ҳар бир аниқланган абонент рақами учун — 12,06 миллион сўм (83 877 рубл).

Энг кичик жарима бу корхона айби билан маълумотлар узатиш тармоғига нормативдан ортиқ муддатларда фойдаланишни тиклаш вақти, ҳар бир тўлиқ соат учун — 1722 сўм (12 рубл).

Молиявий жарималар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция томонидан техник параметрлар, техник фойдаланиш қоидалари, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари воситаларининг ишлаши, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0