18:25 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Флаги Узбекистана и Казахстана

Қозоғистон ва Ўзбекистон товар алмашиш ҳажмини 3 млрд долларгача етказади

© Торгово-промышленная палата Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
115 0 0

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 17-йиғилиши бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо ҳажмини ошириш йўлларини муҳокама қилиб, 2018 йилда товар алмашиш ҳажмини 3 миллиард долларгача етказишга келишиб олди, деб хабар берди Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати.

Остона шаҳрида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов ҳамраислигида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 17-йиғилиши бўлиб ўтди.

Томонлар ўзаро савдонинг юқори суръатда ривожланаётганини қайд этди. Икки мамлакат ўртасида товар алмашиш ҳажми 2017 йилда 2 миллиард долларни ташкил этди, бу 2016 йилдагига нисбатан 31,2% кўп. Қозоғистондан Ўзбекистонга экспорт 2017 йилда 35%га ўсиб, 1,3 миллиард долларни ташкил этди. Қозоғистонга Ўзбекистондан импорт 25,1%га ошди ва 735,2 миллион долларни ташкил қилди.

"Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жадал суръатларда ривожланаётганини эътиборга олиб, томонлар товар алмашиш ҳажмини 2018 йилда 3 миллиард долларгача ва 2020 йилга келиб 5 миллиард долларгача етказишни таъминлаш мақсадида келгусидаги тегишли чораларни кўришга келишиб олди", — дейилади хабарда.

Томонлар шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг чегара олди ҳудудларида халқаро чегара олди ҳамкорлиги маркази ва транспорт-логистика маркази қурилиши имкониятларини кўриб чиқишга келишишди.

Асосий мавзулар